Footmercato нашри хабарига кўра, «Лион» футболчисига «Аталанта» қизиқиш билдирмоқда.
Италия клуби 21 ёшли белгиялик футболчини қанот ҳужумини кучайтириш учун номзод сифатида кўрмоқда. Аввалроқ Фофана «Лейпциг»нинг қизиқишлар доирасига тушганди, клуб уни Ян Диоманденинг ўринбосари деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсум Фофана учун осон кечмади: футболчи жароҳатлар сабабли маълум вақтни ўтказиб юборди, мавсумга қисқартирилган тайёргарлик эса тезда спорт формасига киришига имкон бермади. Сўнгги ўртоқлик ўйинларида у майдонга туша бошлади ва оптимал ҳолатига қайтишга ҳаракат қилмоқда.
Фофана 2024 йилдан буён «Лион» шарафини ҳимоя қилади. У 2025 – 2026-йилги мавсумда клуб сафида 36 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали Фофананинг актуал трансфер нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.