Live
1
Ўзбек

«Бавария» ўртоқлик баҳсида «Чежю Юнайтед»ни мағлуб этди

Футбол
4 август, 09:37
Мюнхенликлар Жанубий Кореядаги ўртоқлик учрашувида 2:1 ҳисобида зафар қучди.
«Бавария» ўртоқлик баҳсида «Чежю Юнайтед»ни мағлуб этди
Foto: Getty Images

Жанубий Кореяда ўтказилган ўртоқлик баҳсида Мюнхеннинг «Бавария» клуби мезбон «Чежю Юнайтед» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 12-дақиқада Фелипе Чавеснинг голи эвазига очилди. Орадан уч дақиқа ўтиб Ли Чан Мин мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Бастян Ассомо Жоау Палйинянинг узатмасидан унумли фойдаланиб, «Бавария»га ғалаба келтирган голни урди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва Мюнхен клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўртоқлик баҳси
Чежю Юнайтед - Бавария 1:2
Голлар:
Чавес 12 (0:1), Ли Чан Мин 15 (1:1), Ассомо 41 (1:2).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Cheongju FC Cheongju FC
Бугунги янгиликлар