«Бавария» мавсумолди тайёргарлик вақтидаги навбатдаги ўртоқлик беллашувини ўтказди. Мюнхен клуби «Роттах-Эгерн»га қарши ўйнаб, рақиб дарвозасига жавобсиз 15 та гол урди. Арийон Ибраҳимович, Арминдо Зиб ва Фелипе Чавес дублга эришди.
Бу жамоалар бунга қадар 4 марта ўзаро ўртоқлик баҳсида ўйнаган. «Бавария» ўтказилган 5 та беллашувда рақиб дарвозасига жами 99 бор гол уришга муваффақ бўлди.
Ўртоқлик ўйини
Роттах-Эгерн – Бавария 0:15
Голлар: Павич 8, Ибраҳимович 9, 45+2, Чавес 10, 13, Кардосо 45+3, 50, Зиб 51, 59, Палиния 57, Ндиайе 67, Ассомо 67, Павлович 86, Киммих 88, Нурай 90+3
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади