Бугун
17
Ўзбек

Нойер 2027 йил ёзида фаолиятини якунлаши мумкин

Футбол
28 июл, 16:12
Мануэл 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Нойер 2027 йил ёзида фаолиятини якунлаши мумкин
Фото: Getty Images

«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Ҳар сафар майдонга «бу менинг сўнгги ўйиним» деган хаёл билан чиқмайман. Гарчи айрим стадионлардаги баҳсларим мен учун охиргиси бўлиши мумкин бўлса-да. Аммо барчаси шу томон кетмоқдаки, мен фаолиятимни якунлайман», — деди Нойер.

Маълумот учун, Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида у Мюнхен клуби сафида 598 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 269 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. У «Бавария» билан 13 марта Германия чемпиони, олти марта Германия кубоги ва етти марта Германия Суперкубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, у клуб билан икки марта Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар