«Ювентус» ҳужумчи Луа Опенданинг «Лион»га ижара асосида ўтганини эълон қилди.
Белгиялик 26 ёшли футболчи Франция клуби билан келаси мавсум якунига қадар битим имзолади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Лион» Опенданинг ижараси учун «Ювентус»га 3,5 миллион евро тўлайди.
Луа 2025 йилнинг сентябр ойида «Лейпциг»дан «зебралар»га кўчиб ўтган эди. Ўшанда туринликлар трансфер учун 42,75 миллион евро сарфлаган.
Ўтган мавсумда у «Ювентус» сафида барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.