Live
6
Ўзбек

Анвар Ғофуров: «Ютмоқчи бўлсак, вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди»

Эксклюзив
28 июл, 14:33
«Сурхон» бош мураббийи «Хоразм»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Анвар Ғофуров: «Ютмоқчи бўлсак, вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди»
Фото: Сурхон ПФК
28.07.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Хоразм Хоразм 1 : 0 Сурхон Сурхон

«Хоразм» ҳамда «Сурхон» жамоалари ўртасидаги ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди ва у бу мезбонлар томонидан киритилди. Натижада термизликлар сафардан қуруқ қўл билан қайтадиган бўлишди.

Учрашувдан кейин «Сурхон» бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида мағлубият сабабини қуйидагича изоҳлади:

- «Хоразм»га ҳам, бизга ҳам очколар жуда зарурлигини билгандик. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ эди. Улар ҳам бизнинг ўйинларимизни кўриб тайёргарлик кўришгани билинди. Етарли вазиятлар яратдик. Дарвозамиз олдида ҳам етарли вазиятлар яратилди. Ютмоқчи бўлсак, унумли фойдаланишимиз керак эди. Камчиликларимиз бор. Барибир йигитлар борини беришди. Улар ҳар бир учрашувда борини бериб ҳаракат қилишлари керак. Шу тарафлама менга ҳам маъқул бўлди. Ўйин сифатини ҳам у қадар ёмон деб айтиб бўлмайди. Қўшадиган жойларимиз бор, шуларни устида ишлаймиз. Келаси ўйинларда янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Олдинда турган ўйинлар учун режалар қандай?

- «Қўқон-1912» билан ўйинимиз бор. Шу учрашувга тайёргарлик кўрамиз. У ерда ҳам осон ўйин бўлмайди. Бу жамоа билан танишамиз ва ўзимизнинг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Кўпроқ имкониятлар яратиб, унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Иккала жамоада ҳам кўп имкониятлар яратилди. Лекин «Хоразм» ўз имкониятидан фойдаланиб кетди. Рақиб жамоа ҳақида нима дея оласиз?

- Яхши футболчилар ва яхши мураббийлар штабидан иборат жамоа. Ўз йўналишида ҳаракат қиляпти. Уларга омад тилайман. Бизга ҳам омад керак. Яхши ўйинлар кўрсатиб ғалабалар қозониш бизга ҳам, уларга ҳам насиб қилсин», - дея Анвар Ғофурвонинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хоразм Хоразм
  • Сурхон Сурхон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар