«Манчестер Юнайтед» клуби Парагвай миллий жамоаси ва «Сан-Лоренсо» дарвозабони Орландо Хилни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RTI Esporte хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» футболчини сотиб олиш бўйича ҳаракатларини фаоллаштирган. Англия клуби Орландо Хилнинг ЖЧ-2026даги ишончли ўйинидан катта таассурот олган.
Хилнинг «Сан-Лоренсо» билан амалдаги шартномаси 2027 йил декабрига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 7,5 миллион еврони ташкил этади.
Бу мавсумда Орландо «Сан-Лоренсо» сафида 23 та учрашувда майдонга тушди.