Бугун
4
Ўзбек

Рэшфорд фаолиятини «Рома»да давом эттириши мумкин

Футбол
27 июл, 04:40
Англиялик футболчи Коне трансфери бўйича эҳтимолий келишувга қўшилиши мумкин.
Рэшфорд фаолиятини «Рома»да давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Англиялик футболчи «қизил иблислар» ва «Рома» ўртасида франциялик яримҳимоячи Ману Коне трансфери бўйича эҳтимолий келишувга қўшилиши мумкин.

Маълум қилинишича, трансферга Рэшфорднинг юқори маоши асосий тўсиқ бўлиши мумкин. Маркус ҳозирда йилига тахминан 11 миллион евро маош олади.

Қайд этиш лозим, ўтган мавсумни Маркус ижара асосида «Барселона» сафида ўтказди. У каталонияликлар таркибида барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 14 гол урди ва 11 ассист амалга оширди.

Аввалроқ Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошини камайтиришга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар