Бугун
4
Ўзбек

Пирло: «Кеча кечқурун мен энди Италия бош мураббийлигига номзод эмаслигимни билдим»

Футбол
27 июл, 04:15
Италиялик собиқ футболчи мамлакат миллий жамоаси бош мураббийлигига номзод эмаслигини маълум қилди.
Пирло: «Кеча кечқурун мен энди Италия бош мураббийлигига номзод эмаслигимни билдим»
Фото: Getty Images

Италия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Андреа Пирло мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига энди номзод эмаслигини маълум қилди.

Бунгача собиқ яримҳимоячи бўш қолган бош мураббийлик лавозимига асосий номзод сифатида кўрилаётгани маълум қилинганди. Бироқ россиялик букмекерлик компанияси билан тузилган шартнома атрофидаги можародан сўнг бу қарор ўзгарган.

Бундан олдин Пирло баёнот бериб, Россия компанияси билан ҳамкорлиги сиёсий эмас, балки тижорий хусусиятга эга эканини тушунтиришга уринганди. Кейинчалик у ўз постини яна бир бор эълон қилиб, унга қўшимча бир жумла киритди.

«Кеча кечқурун мен энди Италия миллий жамоаси бош мураббийлигига номзод эмаслигимни билдим», — деб ёзди Пирло ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар