Бугун
4
Ўзбек

Расман: MLSда юлдузлар ўйинини ўтказиб юборадиган Месси дисквалификциядан қутулиб қолди

Футбол
27 июл, 06:03
Аргентиналик ҳужумчи ўтган йили ҳам юлдузлар ўйинида қатнашмаган ва унда дисквалификацияга учраганди.
Расман: MLSда юлдузлар ўйинини ўтказиб юборадиган Месси дисквалификциядан қутулиб қолди
Foto: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси Лионел Месси кетма-кет иккинчи бор MLS'да юлдузлар ўйинини ўтказиб юборади. Бу сафар форвард дисквалификациядан қутулиб қолди.

«2026 йилги MLS мавсуми бошланишидан олдин лига ва MLS футболчилари уюшмаси Жаҳон чемпионатидан қайтган ўйинчиларнинг дам олиш ҳамда машғулотларга қайтиш режасини белгилаш мақсадида клубларнинг ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбат ўтказиши бўйича келишувга эришди.

Ушбу келишувга мувофиқ, Лионел Месси ва Родриго Де Паул 2026 йилги MLS юлдузлар ўйинида иштирок этишдан озод этилди», — дейилади ташкилот баёнотида.

Месси ва Де Паул 2026 йил 19 июл куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида Испанияга (0:1) қарши баҳсда Аргентина сафида майдонга тушганди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2025 йилда ҳам MLS юлдузлар ўйинини ўтказиб юборган ва шу сабабли лига томонидан бир ўйинга дисквалификация қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • MLS USA MLS USA
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар