Live
4
Ўзбек

MLS. «Интер Майами» Левандовски жамоасини мағлуб этди, Суаресдан дубл (видеошарҳ)

Футбол
22 июл, 22:30
Месси ушбу учрашувда иштирок этмади.
MLS. «Интер Майами» Левандовски жамоасини мағлуб этди, Суаресдан дубл (видеошарҳ)
Фото: Getty Images
22.07.2026 FT MLS USA Интер Майами Интер Майами 3 : 2 Чикаго Файр Чикаго Файр

MLS 16-туридан ўрин олган «Интер Майами» ҳамда «Чикаго Файр» жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани кўлга киритди. Майдон эгалари сафида Лионел Месси ушбу учрашувда иштирок этмади. Шунингдек, Луис Суарес Майами клуби сафида дубл қайд этган бўлса, меҳмонлар аъзоси Роберт Левандовски 62 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Айни вақтда «Интер Майами» 34 очко билан умумий турнир жадвалининг 2-поғонасида қайд этилган бўлса, «Чикаго Файр» 26 очко тўплаган ҳолда 6-ўринни банд этган.

MLS, 23 июл.
Интер Майами — Чикаго Файр 3:2
Голлар: Суарес 27 (пен), 51 (дубл), Плембэк 87 — Риос Ново 18 (авт), Дитежане 67.

Интер Майами — Риос Ново, Фрэй (Аллен 85), Мура, Микаэл, Регилон, Брайт, Сеговия, Руис (Плембэк 69), Силветти (Пинтер 74), Бертераме, Суарес.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Чикаго Файр Чикаго Файр
  • MLS USA MLS USA
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар