Бугун
35
Ўзбек

Расман: Каземиро «Интер Майами» футболчисига айланди

Футбол
22 июл, 12:30
Бразилиялик яримҳимоячи МЛС клуби билан 2027 йил охиригача шартнома имзолади.
Расман: Каземиро «Интер Майами» футболчисига айланди
Foto: Getty Images

«Интер Майами» бразилиялик тажрибали яримҳимоячи Каземиро билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

МЛС клуби беш карра УEФА Чемпионлар лигаси ғолибини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. Томонлар ўртасидаги битим 2027 йилги мавсум якунигача амал қилади. Шартномада уни 2029 йил июнигача узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Клуб маълумотига кўра, Каземиро барча зарур виза ҳужжатлари расмийлаштирилгач, жамоа машғулотларига қўшилади.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» 33 ёшли футболчининг жамоани тарк этганини тасдиқлаганди. У 2025/26 йилги Англия Премер-лигаси мавсумида 34 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Маълумот учун, Каземиро фаолияти давомида «Сан-Паулу», «Реал», «Порту» ва «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Айниқса, «Реал» сафида у Европа футболининг энг муваффақиятли яримҳимоячиларидан бири сифатида тарихга кирган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар