Франциялик мутахассис Эрве Ренар миллий жамоалар орасида энг талабгир мураббийлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Foot Mercatо хабар берди.
Манбага кўра, Тунис миллий жамоасидаги қисқа фаолиятидан сўнг Ренарга бирданига бир нечта футбол федерациялари қизиқиш билдирмоқда.
Хусусан, Жанубий Корея футбол федерацияси уни бош мураббийликка асосий номзод сифатида кўрмоқда. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Ренар ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиққан Хон Мён Бонинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Бундан ташқари, франциялик мутахассис Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал миллий жамоалари бош мураббийлиги учун ҳам номзодлар рўйхатидан жой олган.
Шунингдек, агар Владимир Петкович лавозимини тарк этса, Жазоир футбол федерацияси ҳам Ренар номзодини кўриб чиқиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, Эрве Ренар мураббийлик фаолияти давомида Африка Миллатлар Кубогини икки бор қўлга киритган. У 2012 йилда Замбия, 2015 йилда эса Кот-дъИвуар миллий жамоаларини қитъа чемпионига айлантирган.