Европа Конференциялар лигаси саралашининг иккинчи босқич доирасида «Истанбул Башакшеҳир» клуби ўз майдонида «Интер Турку»ни қабул қилди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди.
Истанбул клуби сафида Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлади ва 69-дақиқада захирага олинди. Аббосбек Файзуллаев эса 61-дақиқада захирадан майдонга чиқди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 30 июл куни Финландияда бўлиб ўтади.
ЕКЛ. Саралаш босқичи
Истанбул Башакшеҳир — Интер Турку 1:1
Голлар: Жепта 16 (0:1), Эрен Байрам 54 (1:1).
Истанбул Башакшеҳир: Шенгезер, Шаҳинер, Байрам, Ба (Опоку, 61), Карбовник, Гюнеш, Кемен, Малли, Элдор Шомуродов (да Кошта, 69), Брнич (Аббосбек Файзуллаев, 61), Йилдирим (Зелке, 69).
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади