«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Педро Порро фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчига «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби испаниялик ҳимоячи трансфери учун 30 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда.
Ҳозирча «Тоттенҳэм» раҳбарияти ушбу таклифни қабул қилишга тайёрми ёки йўқ, бу борада аниқ маълумот йўқ.
Педро Порро 2023 йилда «Спортинг»дан «Тоттенҳэм» сафига 40 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йил 30 июнгача мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 47 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.