Live
6
Ўзбек

«Барселона» Ляпортни трансфер қилмоқчи

Футбол
21 июл, 10:00
«Атлетик» ҳимоячисининг товон пули 15 миллион евродан камни ташкил этади.
«Барселона» Ляпортни трансфер қилмоқчи
Foto: Getty Images

«Атлетик» марказий ҳимоячиси Эмерик Ляпорт фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби аллақачон футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан. Ушбу ҳафта томонлар ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтган.

Манбага кўра, Ляпортнинг ўзи ҳам «кўк-анорранглилар» сафига ўтиш вариантига ижобий қарамоқда. Шунингдек, ҳимоячининг шартномасида белгиланган товон пули 15 миллион евродан кам экани қайд этилган.

31 ёшли футболчи 2025 йилда «Ан Наср»дан 10 миллион евро эвазига «Атлетик» сафига келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Қайд этиш жоиз, 2025/26 йилги мавсумда Ляпорт Билбао клуби сафида барча мусобақаларда 30 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Athletic Bilbao B Athletic Bilbao B
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар