Live
4
Ўзбек

Мерсон Рожерснинг «Челси»га трансфери ҳақида: «Ақл бовар қилмас пуллар»

Футбол
21 июл, 11:11
Лондон клубининг собиқ футболчиси «Астон Вилла» яримҳимоячисининг Лондон клубига эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.
Мерсон Рожерснинг «Челси»га трансфери ҳақида: «Ақл бовар қилмас пуллар»
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Пол Мерсон Англия миллий жамоаси ва ва «Астон Вилла» клуби яримҳимоячиси Морган Рожерснинг «Челси»га эҳтимолий трансфери борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Аввалроқ трансфер 117 миллион фунт эвазига (135 млн евро) расмийлаштирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Жуда катта пуллар. Ҳаттоки ақл бовар қилмас. Бу уларга керак бўлган трансфер эмас. «Челси»да бу позиция учун Палмер бор. Мен Рожерсни «ўнлик» сифатида кўраман. У очиқ футболда фойдали. Бироқ «кўклар» бундай ўйин кўрсатмайди. Майдонда унга ҳудудлар бўлмайди. Қўшимчасига Морганга жуда катта маблағ эвазига трансфер қилингани туфайли қўшимча босим бўлади», - дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports.

Маълумот учун, АПЛ ўтган мавсумида 23 ёшли Рожерс 37 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.

Бугунги янгиликлар