Live
5
Ўзбек

«Ювентус» Бремерга АПЛдан ўринбосар топди

Футбол
21 июл, 11:33
Турин клуби ёзда таркибига яна бир ҳимоячи қўшиб олиши мумкин.
«Ювентус» Бремерга АПЛдан ўринбосар топди
Фото: Getty Images

Журналист Жованни Албанезенинг сўзларига кўра, Бремер Турин клубини тарк этиши мумкин. Агар шундай бўлса, «Ювентус» «Вест Ҳем»дан Жан-Клер Тодибо трансфери вариантини кўриб чиқади.

«Вест Ҳем» Жан-Клер Тодибонинг ҳуқуқларини шу ёзда «Ницца»дан 40 миллион еврога сотиб олган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Маълумот учун, 2025/26-йилги мавсумда франциялик «болғачилар» сафида ижара ҳуқуқи асосида тўп тепди ва у ерда барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Тодибонинг актуал трансфер нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар