ЖЧ-2026 ғолиби бўлган Испания миллий жамоаси Мадридда тантанали равишда кутиб олинди. Чемпионлар шарафига ташкил этилган автобус парадида тахминан 2 миллион нафар мухлис иштирок этди.

Foto: Getty Images
Эслатиб ўтамиз, Луис де ла Фуенте шогирдлари Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
Душанба куни жамоа Испания пойтахти Мадридга қайтиб келди. Дастлаб футболчилар ва мураббийлар штаби қирол Филипп VI ҳамда қироллик оиласи аъзолари билан учрашди. Шундан сўнг улар Испания бош вазири Педро Санчес қабулида бўлди.

Foto: Getty Images
Расмий тадбирлар якунлангач, жамоа очиқ автобусда Мадрид кўчалари бўйлаб чемпионлик парадини ўтказди. Бу мамлакат футболи тарихидаги энг йирик оммавий байрамлардан бири сифатида қайд этилди.


Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади