ЖЧ-2026 якунларига кўра, Лионел Месси турнирда рақиблар томонидан энг кўп қоида бузилган футболчи бўлди.
39 ёшли Аргентина миллий жамоаси сардорига мундиалдаги 8 та баҳс давомида рақиб футболчилари 20 марта нисбатан қоида бузган.
Ушбу кўрсаткич бўйича кучли еттилик қуйидагича кўриниш олди:
Лионел Месси (Аргентина) — 20 та;
Жереми Доку (Белгия) — 18 та;
Жуд Беллингҳэм (Англия) — 17 та;
Дан Ндое (Швейцария) — 16 та;
Николас Таляфико (Аргентина) — 16 та;
Ашраф Ҳакими (Марокаш) — 16 та;
Майкл Олисе (Франция) — 16 та.
Маълумот учун, Месси ЖЧ-2026да Аргентина билан финалгача етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда Испанияга қўшимча бўлимларда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мундиални кумуш медаллар билан якунлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади