UFC'нинг ярим енгил ва енгил вазн тоифаларидаги собиқ чемпиони Илия Топурия акаси Александр Топуриянинг жангни тўхтатиш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.
«Александрнинг қарори кўриш қобилиятимни сақлаб қолдими? 100 фоиз. Агар у Гейжига қарши жангни вақтида тўхтатмаганида, мен бошқа ҳеч қачон октагонга чиқа олмасдим.
Мени тўхтатишга қарор қилгани учун акамдан жуда миннатдорман. Мен ўз ишимни яхши кўраман. Оғир синовни бошдан кечирдим, аммо олдинда ҳали кўп нарсалар бор.
Агар шифокордан бошқа жанг қила олмаслигимни эшитганимда, бу мен учун жуда аянчли бўларди», — деди Топурия.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия сўнгги бор 2026 йилнинг июн ойида октагонга чиққан эди. У ўшанда америкалик Жастин Гейжига қарши баҳсда техник нокаут билан мағлуб бўлган.