Аргентина миллий жамоаси ҳимоячиси Николас Таляфико Х ижтимоий тармоғида ўз жамоасининг жаҳон чемпионати-2026 финалида Испания миллий жамоаси билан баҳсдаги мағлубияти (0:1) юзасидан пост қолдирди.
Ўйин «Метлайф» стадионида бўлиб ўтди.
«Инкор этмайман, бу жуда оғриқли. Аммо навбатдаги финалга чиқиш ва майдондаги тўлиқ фидойилик тарихда қолади. Бор кучини сарфлаган бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Ушбу жаҳон чемпионатининг ҳар бир босқичида қўллаб-қувватлаганингиз учун барча аргентиналикларга раҳмат. Биринчи кундан охирги кунгача бизни қўллаб-қувватладингиз. Олға, Аргентина, ҳар доим!» - дейди Таляфико.