«Ювентус» клуби «Монако» ва АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогунни қўлга киритиш учун асосий даъвогарга айланди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Манбага кўра, Турин клуби 25 ёшли форвардга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Балогун ЖЧ-2026да 3 та гол уриб, бир қатор Европа клубларининг эътиборини тортган.
Хабар қилинишича, «Монако» ўз ҳужумчисини 50 миллион евродан кам маблағга қўйиб юбориш ниятида эмас. Клуб трансфер бўйича қатъий молиявий талабларни белгилаган.
Ўтган мавсумда Балогун «Монако» сафида барча турнирларда 43 та учрашувда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.