Бугун
30
Ўзбек

«Астон Вилла» Жоаo Гомес трансферини эълон қилди

Футбол
20 июл, 09:30
Бразилиялик яримҳимоячи АПЛда ўйнашда давом этади.
«Астон Вилла» Жоаo Гомес трансферини эълон қилди
Foto: Aston Villa

«Астон Вилла» «Вулверҳэмптон»дан Жоао Гомесни трансфер қилганини эълон қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, келишув қиймати 35 миллион фунтни ташкил этган.

«Бразилиялик яримҳимоячи «Вулверҳэмптон»дан тўлиқ трансфер асосида жамоамизга ўтмоқда.

У «Фламенго» тарбияланувчиси ҳисобланади. Катталар футболидаги дебютини ўсмирлик даврида амалга оширган ва кейинчалик Либертадорес кубогини қўлга киритган.

25 ёшли яримҳимоячининг «Вулверҳэмптон» сафида 130 та, Бразилия миллий жамоаси учун эса 10 та ўйини бор»
, — дейилади «Астон Вилла» баёнотида.

Аввалроқ Гомесни ўз сафига қўшиб олишга «Атлетико» яқин экани ҳақида хабар берилган, аммо мадридликлар агент Жорже Мендешнинг ҳаракатларидан норози бўлиб трансфердан воз кечганди. Футболчига шунингдек «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» клублари ҳам қизиқиш билдирганди.

Ўтган мавсумда Гомес АПЛда 35 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва яна 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар