«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон «Астон Вилла»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда таниқли трансфер инсайдери Фабрисио Романо хабар берди.
Манбага кўра, сўнгги 24 соат ичида Морган Рожерс трансфери юзасидан «Челси» ва «Астон Вилла» ўртасида ўтган музокараларда Жексоннинг номи ҳам муҳокама қилинган.
Хабарда айтилишича, «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери сенегаллик ҳужумчини яхши билади. Испаниялик мутахассис аввалроқ «Вилярреал»да Жексон билан бирга ишлаган. Шунингдек, Эмери уни ўтган ёзда ҳам жамоасига олиб келишни истаган эди.
Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилгани йўқ. Музокаралар давом этмоқда ва Жексоннинг эҳтимолий трансфери Рожерс бўйича битим тафсилотларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.