Франция миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардори Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун Англияга қарши баҳсда яна бир тарихий натижага эришди.
33 ёшли футболчи учрашувнинг 48 ва 66-дақиқаларида гол уриб, мундиаллардаги голлари сонини 22 тага етказди. Шу тариқа у жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Мбаппе ушбу натижа билан Лионел Мессига тегишли рекордни ортда қолдирди. Аргентина сардори мундиалларда 33 та баҳсда 21 та гол урган бўлса, франциялик ҳужумчи 22 та голни атиги 22 та учрашувда киритди.
Бундан ташқари, Мбаппе ЖЧ-2026 тўпурарлари пойгасидаги ҳисобини ҳам 10 та голга етказиб, ушбу кўрсаткич бўйича ҳам пешқадамлигини мустаҳкамлади.
Эслатиб ўтамиз, Англия ва Франция ўртасидаги ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун баҳснинг иккинчи бўлимида инглизлар 4:3 ҳисобида олдинда бормоқда. Мундиал финалида эса 19 июл куни Аргентина ва Испания миллий жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боради.