Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун Францияга қарши баҳсда жамоасини жуда тез олдинга олиб чиқди.
Райс учрашувнинг 134-сониясида (2 дақиқа 14 сония) гол урди ва бу Англия миллий жамоасининг сўнгги беш йилдаги энг тезкор голи сифатида қайд этилди.
Бунгача инглизларнинг энг тезкор голи Евро-2020 (2021 йилда ўтказилган) финалида Люк Шоу томонидан Италия дарвозасига урилганди. Ўшанда ҳимоячи ҳисобни янада эртароқ очган, бироқ Англия пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, чемпионликни қўлдан чиқарган эди.
ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун баҳснинг биринчи бўлимида Англия Францияга қарши 3:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида 19 июл куни Аргентина ва Испания миллий жамоалари жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради.