Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2026 йилги жаҳон чемпионатида бош мураббий Томас Тухелнинг ишига баҳо берди.
«Бу унинг илк йирик турнири. Менимча, у жамоа, бутун мусобақа жараёни, сафарлар, ўйинлар ва бундай турнирда иштирок этиш учун нималар кераклиги, босимни қандай енгиш ҳақида жуда кўп нарсаларни ўрганди», — деди Кейн.
Маълумот ўрнида, Англия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди. Жамоа медаллар учун курашда Францияни 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади