Бугун
27
Ўзбек

Де ла Фуэнте: «Мағлубиятга қарамай, футболчиларимдан фахрланаман»

Футбол
15 ноябр, 22:00
    22
Испания бош мураббийи Англияга қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Де ла Фуэнте: «Мағлубиятга қарамай, футболчиларимдан фахрланаман»
Фото: Getty Images
15.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Испания Испания 2 : 3 Англия Англия

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Миллатлар Лигаси доирасидаги Англияга қарши баҳс (2:3) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Футболчиларимдан фахрланаман ва улардан миннатдорман. Аввалги ютуқларни қадрлаш керак. Биздан кейингилар бу натижалардан ўзиб кетишга ҳаракат қилсин. Ғалаба қозонишни ҳам, мағлубиятни қабул қилишни ҳам билиш лозим.

Дастлабки 30 дақиқада рақиб устунлик қилди ва бизни ўз майдонимизга қамаб қўйди. 0:3 ҳисоби биз учун оғир зарба бўлди. Бироқ ҳужумга ўтишга ҳам уриндик.

Ўйин бошидаёқ муаммолар кўпайди: Пубилнинг тўпиғи, Кубарси ва Субимендининг мушаклари безовта қилди.

Кейин тактикамизни ўзгартирдик, футболчилар бор кучини берди. Ҳеч бўлмаганда дурангга эриша олмаганимиз ачинарли. Барибир бу ажойиб жамоадан фахрланаман», — деди мураббий Teledeporte эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Англия Англия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

22 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар