Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел Миллатлар Лигаси доирасидаги Испанияга қарши ўйин (3:2)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Умуман олганда, ажойиб ўйин ўтказдик. Рақибдан яхшироқ ўйнадик ва бошидан охиригача юқори савияда ҳаракат қилдик.
Қизил карточка ва пеналти — жиддий қарорлар. Нега бир вазият учун икки жазо қўлланганини тушуниб олишим керак.
Кейинги 30 дақиқа жуда узоқ туюлди. Лекин бунга ортиқча тўхталмоқчи эмасман. 60-дақиқагача кўрсатган ўйинимизда ижобий жиҳатлар кўп эди. Ғалабага тўлиқ лойиқ эдик.
Бизга мукаммал ўйин кераклигини билардик ва бор кучимизни бердик. Тўп билан жасоратли, тўпсиз эса сабрли ҳаракат қилдик.
Рақиб майдонида фаол прессинг қилдик, ўз ҳудудимизда бўш зоналарни ёпдик. Жамоавий руҳ, куч-ғайрат ва футбол сифати энг юқори даражада бўлди», — деди Тухел ITV эфирида.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади