Англия ва Франция миллий жамоалари 2026 йилги жаҳон чемпионатида сўнгги йиллардаги энг сермаҳсул учрашувни ўтказди.
3-ўрин учун кечган баҳсда жамоалар жами 10 та гол урди. Ўйин Англиянинг 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Opta маълумотига кўра, бу 1982 йилдан бери жаҳон чемпионатида бир учрашувда томошабинлар 10 та гол кўрган илк ҳолат бўлди. Бундан аввал бундай натижа 44 йил муқаддам Венгрия ва Салвадор ўртасидаги баҳсда қайд этилганди. Ўшанда венгрияликлар 10:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Умуман олганда, жаҳон чемпионатлари тарихида бир учрашувда 10 ёки ундан ортиқ гол атиги 6 ўйинда кузатилган. Уларнинг 4 таси эса 1930 ва 1950 йилларга тўғри келади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади