Live
1
Ўзбек

«Челси» Морган Рожерс трансферини келишиб олди — Романо

Футбол
18 июл, 14:05
Лондон клуби «Астон Вилла»га рекорд даражадаги таклиф билан чиқди.
«Челси» Морган Рожерс трансферини келишиб олди — Романо
Foto: Getty Images

«Челси» Морган Рожерс трансфери бўйича «Астон Вилла» билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбаларга кўра, Бирмингҳэм клуби лондонликларнинг 117 миллион фунт стерлинг (тахминан 137 миллион евро) миқдоридаги таклифини қабул қилган.

Айтилишича, Рожерс «Челси» билан 6 йиллик шартнома имзолайди. Битимда яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам мавжуд. Яримҳимоячи душанба куни тиббий кўрикдан ўтади.

2025/26 йилги мавсумда Рожерс «Астон Вилла» сафида барча мусобақаларда 55 та баҳсда майдонга тушиб, 14 та гол ва 12 та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Тrasnfermarkt портали 22 ёшли инглиз футболчисининг трансфер қийматини 90 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Астон Вилла Астон Вилла
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар