«Астон Вилла» яримҳимоячиси Морган Рожерс Энцо Фернандесни ортда қолдириб, «Челси» тарихидаги энг қиммат харидга айланади.
Аввалроқ манбалар Рожерс «кўкларга» 117 млн фунт стерлингга тушиши, бу эса 137,5 млн еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берганди. 2023 йил қишида Фернандеснинг трансферига «Челси» 121 млн сарфлаганди. Яқин соатларда ушбу трансфер рекорди янгиланиши кутилмоқда.
«Челси»нинг энг қиммат харидлари учлигидан - Мойсес Кайседо ўрин олган («Брайтон» 116 млн евро). Ундан кейин Ромелу Лукаку (113 млн) ва Кай Ҳаверц (100 млн) туради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур инсайдер Фабрицио Романо қайси куни Рожерс расман «аристократлар» футболчиси сифатида таништирилишини маълум қилди.