Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун баҳсда Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларига сазовор бўлди.
Ушбу натижа инглизлар учун сўнгги 60 йилдаги энг яхши кўрсаткич бўлди. Англия бундан аввал 1966 йилда ўз майдонида ўтган жаҳон чемпионатида ГФРни финалда 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, тарихидаги ягона жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.
Шундан сўнг ЖЧ-2026гача Англия бирор марта ҳам мундиал совриндорлари сафидан жой ололмаганди. Жамоанинг энг яхши натижалари 1990 ва 2018 йилги жаҳон чемпионатларидаги тўртинчи ўрин бўлиб қолаётганди.
Томас Тухел бошқарувидаги жамоа эса ЖЧ-2026ни муваффақиятли якунлаб, 60 йиллик танаффусдан кейин яна жаҳон чемпионати медалларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финал баҳси 19 июл куни бўлиб ўтади. Унда Аргентина ва Испания миллий жамоалари жаҳон чемпионлиги учун ўзаро баҳс олиб боради.