Франция миллий жамоаси ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун Англияга қарши баҳсда 2008 йилдан буён кузатилмаган антирекордни қайд этди.
Майaмидаги «Hard Rock» стадионида кечаётган учрашувда Англия Деклан Райснинг 3-дақиқадаги ва Эзри Консанинг 18-дақиқадаги голлари эвазига дастлабки 20 дақиқа ичидаёқ 2:0 ҳисобида олдинга чиқди.
Шу тариқа Франция миллий жамоаси 2008 йил октабридан бери илк бор ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида икки тўп фарқи билан ортда қолмоқда. Ўшанда жаҳон чемпионати саралаш босқичида Руминия французлар дарвозасига илк 20 дақиқада иккита гол урганди. Якунда ўша баҳс 2:2 ҳисобида якунланган.
ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун баҳснинг танаффусига келиб эса Англия устунлигини янада мустаҳкамлади. Букайо Сака дубл қайд этиб, инглизларни 4:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Франция яримфиналда Испанияга (0:2), Англия эса Аргентинага (1:2) мағлуб бўлгач, мундиалнинг бронза медаллари учун баҳс олиб бормоқда.