Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун Францияга қарши баҳс бошланишидан олдин мухлислар томонидан ҳуштакбозлик билан кутиб олинди.
Майaмидаги «Hard Rock» стадионида мутахассиснинг исми эълон қилиниб, суратлари катта экранда намойиш этилган пайтда трибунадаги мухлислар норозилик сифатида ҳуштак чалишди.
Мазкур учрашув вақтида Англия Деклан Райс, Эзри Конса ва Саканинг голлари эвазига илк бўлимда 3:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
Франция ЖЧ-2026 яримфиналида Испанияга 0:2, Англия эса Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, жамоалар учинчи ўрин учун баҳс олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухелнинг Англия миллий жамоасидаги фаолияти сўнгги натижалар фонида кескин танқид қилинмоқда. Шунга қарамай, аввалроқ Англия футбол ассоциацияси германиялик мутахассисни қўллаб-қувватлаётгани ва уни Евро-2028гача бош мураббий сифатида сақлаб қолишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.