Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026да тарихий статистика қайд этди. «Уч шерлар» ушбу мундиал давомида бирорта ҳам «Манчестер Юнайтед» футболчисидан фойдаланмади.
Бу ҳолат охирги марта 1958 йилги жаҳон чемпионатида кузатилган эди. Ўша йили феврал ойида содир бўлган Мюнхен авиаҳалокати оқибатида «Манчестер Юнайтед» бир қатор етакчи футболчиларидан айрилганди. Шу сабабли Англия Швецияда ўтган мундиалга клуб вакилларисиз йўл олган.
Шундан буён Англия миллий жамоаси ҳар бир жаҳон чемпионатида камида битта «Манчестер Юнайтед» футболчисига таянган эди. Бироқ ЖЧ-2026 ушбу узоқ давом этган анъанага якун ясади.
Эслатиб ўтамиз, Англия ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун кечаётган баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг Францияни 4:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. Мундиал финалида эса 19 июл куни Аргентина ва Испания миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.