АҚШнинг Оклахома шаҳрида UFC Fight Night 281 турнири бўлиб ўтди. Оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида Дрикус дю Плесси ва Камару Усман ўртасида кечди.
Жанг тўлиқ 5 раунд давом этди. Якунда Дрикус ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди — 50:45, 49:46, 49:46.
Бу дю Плессининг профессионал фаолиятидаги 24-ғалабаси бўлди. Унинг ҳисобида яна 3 та мағлубият ҳам бор. Шу тариқа, жанубий африкалик жангчи ўтган йил август ойида Ҳамзат Чимаевга мағлуб бўлганидан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди.
Камару Усман эса фаолиятидаги бешинчи мағлубиятини қабул қилди. Унинг ҳисобида 21 ғалаба мавжуд. Шу билан бирга, бу Усманнинг сўнгги беш жангдаги тўртинчи мағлубияти бўлди.
UFC Fight Night 281 турнирининг бошқа жангларидаги натижалар:
- Кристиан Лерой Данкан (15-2) Жаред Каннонирни (18-10) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди;
- Чейз Ҳупер (17-5-1) Митч Рамиресни (8-4) 1-раундда бўғиш усули орқали таслим қилди;
- Фатима Клайн (10-1) Табата Риччини (12-5) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди;
- Томи Макмиллен (11-0) Алберто Монтесни (12-2) 3-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади