Opta суперкомпютери 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан Испания миллий жамоасини Аргентинага қарши баҳсда фаворит деб баҳоламоқда.
Унга кўра, «қизил фурия»нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 56,31 фоизни ташкил этади. Аргентинанинг бош совринни қўлга киритиш имконияти эса 43,69 фоиз деб баҳоланган.
Маълумот учун, Аргентина яримфиналда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Испания эса Францияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи баҳсга йўл олганди.
Эслатиб ўтамиз, Испания ва Аргентина беллашуви Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади