Бугун
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Испания – Аргентина 1:0. LIVE

Футбол
19 июл, 14:59
Мундиал финалидан ўрин олган беллашув бошланди.
ЖЧ-2026. Испания – Аргентина 1:0. LIVE
Foto: Getty Images
19.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Испания Испания 1 : 0 Аргентина Аргентина

Жаҳон чемпионатининг финал баҳсида Испания миллий жамоаси Аргентинани қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ-2026 бош совринини қўлга киритди.

Асосий вақт давомида жамоалар дарвозаларни ишғол эта олмади. 90+3-дақиқада Аргентина яримҳимоячиси Энцо Фернандес иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди ва жамоасини бир киши кам бўлиб қолдирди.

Учрашув тақдири қўшимча бўлимларда ҳал бўлди. 106-дақиқада Нико Уилямснинг узатмасидан сўнг Ферран Торрес аниқ зарба йўллаб, баҳсдаги ягона голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Испания ЖЧ-2026 ғолибига айланди. Аргентина эса амалдаги чемпион сифатида бу сафар кумуш медаллар билан кифояланди.

ЖЧ-2026. Финал
Испания - Аргентина 1:0

Гол: Ферран Торрес 106
Четлатиш: Энцо Фернандес 90+3 (Аргентина).

Испания: Унаи Симон, Фабиан Руис (Педри, 62), Дани Олмо (Микел Мерино, 75), Педро Порро, Эмерик Ляпорт (Эрик Гарсия, 99), Алекс Баена (Нико Уилямс, 75), Родри (Мартин Субименди, 99), Ламин Ямал, Микел Оярсабал (Ферран Торрес, 62), Пау Кубарси, Марк Кукуреля.
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Николас Таляфико, Гонсало Монтел (Науел Молина, 58), Лисандро Мартинес (Николас Отаменди, 44), Родриго Де Паул (Хулиано Симеоне, 70), Хулиан Алварес (Маркос Сенеси, 102), Лионел Месси, Кристиан Ромеро (Факундо Медина, 70), Нико Гонсалес (Леандро Паредес, 46), Алексис Мак Аллистер, Энцо Фернандес.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

135+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар