Бугун
1
Ўзбек

Испания — бир вақтнинг ўзида ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида жаҳон чемпони бўлган илк мамлакат

Футбол
20 июл, 06:40
Умуман тарихда фақат икки жамоа эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишни уддалаган.
Испания — бир вақтнинг ўзида ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида жаҳон чемпони бўлган илк мамлакат
Foto: Getty Images
19.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Испания Испания 1 : 0 Аргентина Аргентина

Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 финалида Аргентина устидан 1:0 ҳисобида (қўшимча бўлимларда) ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони бўлди.

Натижада Испания эркаклар ва аёллар жамоалари бир вақтнинг ўзида жаҳон чемпиони ҳисобланган тарихдаги биринчи давлатга айланди.

«Қизил фурия»нинг аёллар жамоаси 2023 йилда жаҳон чемпиони бўлганди. Улар финалда Англияни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган. Бу жамоа учун илк жаҳон чемпионлиги бўлган. Кейинги мусобақа 2027 йилда Бразилияда бўлиб ўтади. Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари 1991 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.

Маълумот учун, фақат икки мамлакат эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ғолиб чиққан — Испания ва Германия. Немисларнинг аёллар жамоаси 2003 ва 2007 йилларда чемпион бўлган, аммо эркаклар жамоаси билан бир вақтда эмас.

Ispaniya ayollar jamoasi
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар