2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида Испания миллий жамоаси рақиблари ҳар бир ўйинда ўртача 0,3 та голли вазият (xG) яратган.
Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги жамоа финалда Аргентина устидан 1:0 ҳисобида (қўшимча бўлимларда) ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланди.
Испания бутун турнир давомида рақибларига бор-йўғи 2,3 та xG яратиш имконини берди. Улар 8 та баҳсда фақат бир марта тўп ўтказиб юборишди — чоракфиналда Белгияга (2:1) қарши ўйинда.
Ўртача ҳисобда испанларнинг рақиблари ҳар бир баҳсда атиги 0,3 та кутилган гол яратган. Бу 1996 йилдан бери (ушбу статистика ҳисоблаб борила бошланганидан буён) Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Испания ЖЧ-2026да ҳар бир ўйинда рақибларга ўртача 0,3 xG яратишга имкон берди. Бу — рекорд
Футбол
20 июл, 10:15
«Қизил фурия» рақибларга голли имконият бермаслик бўйича мундиаллар тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.
Foto: Getty Images