Live
3
Ўзбек

Месси ва Де Паул ЖЧ-2026 финалидан сўнг жамоа билан Аргентинага учиб кетмади — манба

Футбол
20 июл, 23:05
Аргентиналик футболчилар миллий жамоанинг қолган аъзолари билан мамлакатга қайтмасликка қарор қилган.
Месси ва Де Паул ЖЧ-2026 финалидан сўнг жамоа билан Аргентинага учиб кетмади — манба
Фото: Getty Images

Бу ҳақда OneFootball нашри хабар берди.

Аргентиналик футболчилар Лионел Месси ва Родриго Де Паул жаҳон чемпионати-2026 финалидан сўнг миллий жамоа делегацияси билан мамлакатга қайтиб учмаган.

Манбанинг маълумотига кўра, бунга ҳар икки ўйинчи АҚШнинг «Интер Майами» клуби шарафини ҳимоя қилиши сабаб бўлган. Спортчилар клубларининг асосий қароргоҳи бўлган шаҳарда қолишни маъқул кўрган. Таъкидланишича, Буэнос-Айресга чартер рейси билан жамоанинг маълум қисмигина қайтади. Аргентина пойтахтида ЖЧ кумуш медаллари эгалари шарафига тадбир уюштирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ финалида Аргентина қўшимча бўлимларда Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Испанлар учун бу мундиаллар тарихидаги иккинчи чемпионлик ҳисобланади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

50+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар