«Арсенал» Морган Рожерс трансфери учун курашда асосий даъвогарлардан бири бўлганига қарамай, «Астон Вилла» талаб қилган 120 миллион фунт стерлингни тўлашга рози бўлмади.
Тhе Times хабарига кўра, «тўпчилар» 23 ёшли яримҳимоячи учун дастлаб 80 миллион фунт атрофида таклиф беришга тайёр эди. Кейинчалик бу сумма 100 миллион фунтдан оширилиши ҳам мумкин эди, бироқ клуб 120 миллион фунт тўлашни маъқулламаган.
Шунингдек, «Астон Вилла» раҳбарияти «Арсенал»нинг воситачилар орқали норасмий музокаралар олиб боришга уринганидан ҳам норози бўлган.
Натижада «Челси» бирмингемликлар белгилаган нархни қабул қилди ва Роджерсни 117 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олмоқда.
Манбага кўра, «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо футболчи билан шахсан суҳбатлашган. Испаниялик мутахассисни Рожерснинг бир нечта позицияда самарали ҳаракат қила олиши ўзига жалб қилган.
Қайд этиш жоиз, Морган Рожерс 2025/26 йилги мавсумда «Астон Вилла»нинг етакчи футболчиларидан бири сифатида ўзини намоён этган ва ёзги трансфер ойнасининг энг қиммат трансферларидан бирини амалга ошириш арафасида турибди.