«Барселона» «Брюгге» клуби вингери Жесси Бисиву трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, айни пайтда клублар трансферни якунлаш учун зарур ҳужжатлар алмашмоқда. 18 ёшли футболчи яқин кунларда расман Каталония клуби сафига қўшилади.
Манбага кўра, трансфернинг кафолатланган қиймати 8,5 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, келишувга кўра, «Брюгге» футболчининг кейинги трансферидан 20 фоизлик улуш олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Бисивунинг трансфери «Барселона»нинг спорт директори Деку ва скаутлар бўлими вакили Жоау Амарал томонидан амалга оширилаётган ёш истеъдодларни жамлаш лойиҳасининг навбатдаги қисми ҳисобланади.