Бугун
1
Ўзбек

«Барса» ва «Реал» Ромерони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
20 июл, 03:30
Шунингдек, «Атлетико» ҳам вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
«Барса» ва «Реал» Ромерони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Барселона» ва «Реал» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Қайд этилишича, ҳар икки Ла Лига гранди аргентиналик футболчининг трансфери бўйича дастлабки музокараларни ўтказган. Шунингдек, «Атлетико» ҳам вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

28 ёшли ҳимоячи эса ушбу трансфер ойнасида «тақачилар» сафини тарк этишга тайёр. «Тоттенҳэм» ўз сардори учун тахминан 50 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ромеро Аргентина миллий жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар