Live
8
Ўзбек

Энтони Тэйлор ҳакамлик фаолиятини якунлади

Футбол
21 июл, 12:28
Умуман олганда, у 831 та расмий учрашувда ишлади.
Энтони Тэйлор ҳакамлик фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images

FIFA тоифасидаги англиялик ҳакам Энтони Тэйлор 47 ёшида ҳакамлик фаолиятини якунлади.

«Энг юқори даражада ишлаш мен учун беқиёс шараф бўлди. Бироқ бу даражада босим жуда катта ва фаолиятингиз доимо кузатув остида бўлади. Энди кейинги фаолиятимга қадам ташлаш вақти келди.

Ён ҳакамларим Гари Бесвик ва Адам Наннга, барча ҳамкасбларимга ҳамда шу йиллар давомида мени қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, фаолиятим давомидаги барча синовларда менга доимо таянч бўлган оилам ва дўстларимга алоҳида раҳмат айтаман», — деди Тэйлор.

Тэйлор фаолияти давомида Англия Премер-лигасида 433 та учрашувни бошқарди. Шунингдек, у клублар ва миллий жамоалар иштирокидаги кўплаб халқаро ўйинларда ҳам ҳакамлик қилди.

Умуман олганда, у 831 та расмий учрашувда ишлади. Унинг фаолиятидаги сўнгги ўйин 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Португалия ва Испания ўртасидаги баҳс бўлди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар