Амалдаги чемпион ҳамда бу йилги мавсумда ҳам якка пешқадамлик қилиб келаётган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ғалабали юришини бу турда ҳам давом эттирди.
Зоминда «Сўғдиёна»га қарши беллашувда 1:5 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритган меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида қатнашди.
«Ассалому алайкум. Аввало, бугунги ажойиб ғалаба билан табриклайман. Бу ғалабамизни мухлисларимизга бағишлаймиз. Сабаби, улар узоқ йўл босиб келиб, жамоамизни учрашув давомида қўллаб-қувватлашди. Шунинг учун уларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бундан ташқари, футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Ажойиб ўйин кўрсатишди. Тўғри, ўйин тезкор гол билан бошланди. Шунга қарамасдан, биз ушбу вазиятдан чиқиб кета олдик. Учрашув давомида тўлиқ назорат қила олдик, деб айта оламан.
- Ўтган ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда ҳакамлик борасида жуда кўп эътирозлар бўлди. Ўша учрашувдаги ҳакамлик ҳақида қандай фикр билдирган бўлардингиз?
- Бу тўғрисида гаришни хоҳламайман. Бир марта гапирганман. Шунинг учун бу ҳақида бошқа гапиришни истамайман. Қарорларни кўриб чиқишди, ўзларини фикрларини айтишди. Биз бундай нарсаларга эътибор қаратмасдан ишлашда давом этишимиз керак.
- Ўйиндаги ротациялар ўзини оқлади. Шу ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.
- Ҳар бир учрашувда ротациялар, ўзгаришлар қиляпмиз. Мақсадимиз таркибимиздаги ҳар бир футболчига имконият бериш. Шу билан биргаликда босқичма-босқич ўйин сифатини ошириб бориш. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга айнан ўйин сифатимизни ошириб боряпмиз. Барибир ҳали тўлиқ идеал ҳолатда ўйин ўтказганимиз йўқ, камчиликларимиз жуда кўп. Буларни устида ишлашда давом этамиз. Мавсум узоқ, бизни жуда қизиқарли ва қийин бўлган чемпионат кутиб турибди. Шу боис бўшашишга умуман ҳаққимиз йўқ. Меҳнат ва ҳаракат қилишда давом этамиз.
- Фаррух Сайфиевни жароҳати хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
- Сайфиевни сон қисмида жароҳат бор. Бундан ташқари, ҳамма биладики, Аброр Исмоиловни қовурғаси синган. Иккаласи ҳам асосий таркиб футболчилари. Жамоамиз учун катта йўқотиш. Умид қиламизки, улар тезроқ соғайиб сафимизга қайтишади», - дея Исмоиловнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz журналисти.
Ислом Исмоилов: «Ҳакамлар ҳақида бир марта гапирганман, шунинг учун бу ҳақида бошқа гапиришни истамайман»
Футбол
21 июл, 14:59
«Нефтчи» устози «Сўғдиёна»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Нефтчи ПФК
21.07.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Сўғдиёна
1
:
5
Нефтчи