Live
3
Ўзбек

Улуғбек Бақоев: «Тушунарсиз 5 дақиқада «Нефтчи» ўйинни ҳал қилиб қўйди»

Футбол
21 июл, 15:11
«Сўғдиёна» бош мураббийи жамоасининг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Улуғбек Бақоев: «Тушунарсиз 5 дақиқада «Нефтчи» ўйинни ҳал қилиб қўйди»
Фото: Сўғдиёна ПФК
21.07.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сўғдиёна Сўғдиёна 1 : 5 Нефтчи Нефтчи

Суперлиганинг 13-турига ҳам старт берилди. Зоминда «Сўғдиёна» ҳамда «Нефтчи» клублари ўртасидаги беллашув 1:5 ҳисобида фарғоналикларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Гарчи мезбонлар биринчи бўлиб ҳисобни очишларига қарамай, кейинчалик «Нефтчи» футболчилари рақиб дарвозасини бирин-кетин ишғол қилдилар ва якунда йирик ҳисоб қайд этилди.

«Сўғдиёна» устози Улуғбек Бақоев эса 1:5 ҳисобидаги мағлубиятга қуйидагича изоҳ берди:

«Албатта, мағлуб бўлиш ёқимсиз. Аммо чемпион жамоага қарши ўйнаётганимизни, уларнинг футболчилари савияси ва индивидуал маҳоратини яхши билардик.

Ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олдик. Аммо тушунарсиз бўлган ўша беш дақиқа ичида «Нефтчи» футболчилари учрашув тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Айнан ўша беш дақиқа бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятга сабаб бўлди. Лекин бу футбол.

Йигитларга ҳам айтдим: бу ўйин энди тарихда қолди. Уни унутиш ва кейинги учрашувларга тайёргарлик кўриш керак. Бундай ҳолатлар ҳар бир спортчининг фаолиятида учрайди.

Шу боис йигитларга ўйин, майдондаги фидойилиги ва жонбозлиги учун миннатдорчилик билдираман. Энди эса олдинга қараб, кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз», - дея Улуғбек Бақоевнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар