Европа Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасида Озарбайжоннинг «Сабаҳ» жамоаси ўз майдонида Финландиянинг «КуПС»исига қарши ўйнади. Беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғадаба қозонди. 33-дақиқада Умарали Раҳмоналиев ҳисобни очган эди. Бироқ ВАР тизими аралашувидан сўнг гол бекор қилинди.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик яримҳимоячи асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 28 июл куни Финляндияда бўлиб ўтади.
ЕЧЛ саралаши
Сабаҳ – КуПС 1:0
Гол: Симич 45+1
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади